Fatir surasi, 22-oyat

35:22

وَمَا يَسۡتَوِي ٱلۡأَحۡيَآءُ وَلَا ٱلۡأَمۡوَٰتُۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُسۡمِعُ مَن يَشَآءُۖ وَمَآ أَنتَ بِمُسۡمِعٖ مَّن فِي ٱلۡقُبُورِ ٢٢

Тириклар билан ўликлар тенг бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсага эшиттирур. Сен қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассан. 11

Izohlar

11 (Иймон ҳаётдир. Куфр ўлимдир. Мўминлар тириклардир, кофирлар ўликлардир. Тириклар билан ўликлар тенг бўлмаганидек, мўминлар билан кофирлар ҳам тенг бўлмайдилар.)

Tafsir

Тириклар билан ўликлар тенг бўлмаганидек, мўминлар билан кофирлар тенг эмас. Аллоҳ ҳидоятини Ўзи истаган бандасига эшиттиради. Эй Пайғамбар, сиз ўликлардан фарқи йўқ кофирларга уни эшиттира олмайсиз.