Az-Zumar surasi, 44-oyat

39:44

قُل لِّلَّهِ ٱلشَّفَٰعَةُ جَمِيعٗاۖ لَّهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ ثُمَّ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ٤٤

Сен: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлару ернинг мулки(эгалиги) ҳам ёлғиз Уникидир. Сўнгра Унгагина қайтарилурсизлар», деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Шафоатнинг ҳаммаси ёлғиз Аллоҳникидир. Унинг изнисиз ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмас. Осмонлару ернинг мулки ҳам ёлғиз Уникидир. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун ёлғиз Унга қайтариласизлар. Бас, амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.