Az-Zumar surasi, 43-oyat

39:43

أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ شُفَعَآءَۚ قُلۡ أَوَلَوۡ كَانُواْ لَا يَمۡلِكُونَ شَيۡـٔٗا وَلَا يَعۡقِلُونَ ٤٣

Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! Сен: «Ахир, улар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳам-а?!» – деб айт.

Tafsir

Мушриклар бут ва санамларини шафоатчилар қилиб олганлар. Аллоҳни қўйиб, ўшалардан умид қиладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Улар сизларга ҳам, ўзларига ҳам ҳеч иш қилиб бера олмайдиган нотавонлар бўлса ҳам ўшаларни шафоатчилар қилиб оласизларми? Ахир улар гапирмайдиган, эшитмайдиган, кўрмайдиган, фойда ҳам, зарар ҳам қилмайдиган жонсиз нарсалар-ку!