فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ ٤١
Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз.
Tafsir
Гарчи сизни уларни азоблашдан олдин вафот этдирсак ҳам, барибир Биз улардан интиқом олиб, шу дунёда ҳам, охиратда ҳам уларни азобга гирифтор қилурмиз.