Az-Zukhruf surasi, 40-oyat

43:40

أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِي ٱلۡعُمۡيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٤٠

Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!

Tafsir

Улар кар одамлар. Ҳақни гапирсангиз, эшитмайдилар. Улар кўр одамлар. Ҳақни кўрсатсангиз, кўрмайдилар. Эй Пайғамбар, сиз карга гап уқтира олармидингиз ё кўрга йўл кўрсата олармидингиз ёки йўлдан озган, очиқ залолатдаги одамни ҳидоят қила олармидингиз?!