Az-Zukhruf surasi, 37-oyat

43:37

وَإِنَّهُمۡ لَيَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ ٣٧

Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисоблайдилар.

Tafsir

Қуръондан юз ўгирганларни эгаллаб олган шайтонлар уларни Аллоҳнинг динидан тўсадилар. Бас, улар Аллоҳнинг буйруқларини бажармайдилар, тақиқларидан тийилмайдилар. Яна ўзларини ҳақ йўлдаги ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. Натижада тавба қилиш ҳаёлларига ҳам келмайди.