حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَنَا قَالَ يَٰلَيۡتَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِينُ ٣٨
Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер. 9
Izohlar
9 (Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёмат қўпиб: «ҳузуримизга келганда», ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон билан яқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.)
Tafsir
Аллоҳнинг эслатмасидан юз ўгирган бадбахт Қиёмат куни Бизнинг ҳузуримизга келгач, орзу-умидларини изҳор қилиб: "Эй менга ҳамроҳ бўлган шайтон, қани эди мен билан сенинг ўртамиз машриқ билан мағриб қадар узоқ бўлса, сен нақадар манфур ҳамроҳсан", деб қолади.