وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحۡمَٰنِ مَثَلٗا ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٌ ١٧
Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
Tafsir
Улардан бирига ўша Парвардигорга тааллуқли қилганлари қиз фарзанд кўргани ҳақида хабар келса, ғам, қайғуга ботиб, хафа бўлиб, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетади. Ўзини ғам-қайғуга ботирадиган нарсани Парвардигорига муносиб кўрганини қаранг?!