Az-Zukhruf surasi, 18-oyat

43:18

أَوَمَن يُنَشَّؤُاْ فِي ٱلۡحِلۡيَةِ وَهُوَ فِي ٱلۡخِصَامِ غَيۡرُ مُبِينٖ ١٨

Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?! 6

Izohlar

6 (Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталар Аллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.)

Tafsir

Зийнат ичра тарбия қилинадиган, мужодала пайтида аёл бўлгани учун ўз гапини гапира олмайдиган хилқатни Парвардигорларига муносиб кўряптиларми?!