وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ ٨
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. 1
Izohlar
1 (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)
Tafsir
Ким бир қумурсқа вазнича ёмонлик қилса, ўшани ҳам кўради.