لَّيۡسَ عَلَى ٱلضُّعَفَآءِ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرۡضَىٰ وَلَا عَلَى ٱلَّذِينَ لَا يَجِدُونَ مَا يُنفِقُونَ حَرَجٌ إِذَا نَصَحُواْ لِلَّهِ وَرَسُولِهِۦۚ مَا عَلَى ٱلۡمُحۡسِنِينَ مِن سَبِيلٖۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٩١
Заифҳолларга, беморларга ва сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар, гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 52
Izohlar
52 (Урушга ярамайдиган заифҳол кишилар, беморлар ёки урушга бориш учун керак сарф-харажатларни кўтара олмайдиган одамлар урушга бормай қолсалар, айб эмас. Гуноҳ ҳам бўлмайди. Чунки Ислом инсонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.)
Tafsir
Аёллар, болалар, бетоблар, ногиронлар, кўрлар ва жангга тайёргарлик қилишга ҳеч вақоси йўқ камбағаллар Аллоҳ ва Пайғамбарига холис бўлсалар, шариатга амал қилсалар, жиҳодга чиқмаганлари учун уларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Шундай узрли муҳсинларни айблашга, жазолашга ҳеч қандай асос йўқ. Аллоҳ муҳсинларнинг гуноҳини афв этувчи, уларга Меҳрибон Зотдир.