At-Tawbah surasi, 90-oyat

9:90

وَجَآءَ ٱلۡمُعَذِّرُونَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ لِيُؤۡذَنَ لَهُمۡ وَقَعَدَ ٱلَّذِينَ كَذَبُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥۚ سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ٩٠

Аъробийлардан узр айтувчилар уларга изн берилишини сўраб келдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса, ўтириб қолдилар. Улардан кофир бўлганларга аламли азоб етадир. 51

Izohlar

51 (Араб тилида «аъробий» деб саҳрода истиқомат қилувчи арабларга айтилади. Уларнинг ичидан ҳам Табук урушига бормай қолганлари бор эди.)

Tafsir

Мадина ва унинг атрофидаги аъробийлардан ҳам бир қавм Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига келиб, жиҳодга чиқмасликка изн сўрадилар. Бошқа қавмлар эса узр ҳам сўраб ўтирмасдан жангга чиқмадилар. Чунки улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақлигини тан олмадилар, Аллоҳнинг ваъдасига ишонмадилар. Яқинда улар кофирлиги туфайли аламли азобга йўлиқадилар.