At-Tawbah surasi, 87-oyat

9:87

رَضُواْ بِأَن يَكُونُواْ مَعَ ٱلۡخَوَالِفِ وَطُبِعَ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَهُمۡ لَا يَفۡقَهُونَ ٨٧

Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар ва қалбларига муҳр босилди. Бас, улар англамаслар. 49

Izohlar

49 (Улар ўзлари хоҳлаб пасткашлик қилдилар. Шу сабабдан қалбларига муҳр босилди. Энди улар ўз фойдаларини англамайдилар. Агар англаганларида жиҳоддан қочмас эдилар.)

Tafsir

Анави мунофиқлар хорликни танлаб, аёллар, ногиронлар ва болалар каби узрли одамлар билан қолишга рози бўлдилар. Кофирлиги ва мунофиқлиги туфайли Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Энди улар нима фойдалигини билмайдилар.