وَإِذَآ أُنزِلَتۡ سُورَةٌ أَنۡ ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَجَٰهِدُواْ مَعَ رَسُولِهِ ٱسۡتَـٔۡذَنَكَ أُوْلُواْ ٱلطَّوۡلِ مِنۡهُمۡ وَقَالُواْ ذَرۡنَا نَكُن مَّعَ ٱلۡقَٰعِدِينَ ٨٦
«Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жидду жаҳд қилинглар», – деб сура нозил қилинган пайтда улардан бой-зодагонлари: «Бизни тек қўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик», – деб изн сўрайдилар.
Tafsir
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг Пайғамбари билан бирга жиҳод қилиш маъносидаги бирон сура нозил қилинса, улардан бой-бадавлатлари сиздан изн сўраб: «Бизни тек қўй, анави заифлар ва ногиронлар каби узрлилар билан бирга қолаверайлик», дейдилар.