At-Tawbah surasi, 88-oyat

9:88

لَٰكِنِ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ جَٰهَدُواْ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ لَهُمُ ٱلۡخَيۡرَٰتُۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ٨٨

Лекин Пайғамбар ва у билан бирга иймон келтирганлар моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилдилар. Ана ўшаларга, ўзларига яхшиликлар бўладир. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. 50

Izohlar

50 (Булар мунофиқларга ўхшаб молу дунёга берилиб, унинг кетиб қолишидан қўрқиб, бахиллик қилмадилар. Топганларини Аллоҳнинг йўлидаги жиҳодга сарфладилар. Улар мунофиқларга ўхшаб жонлари ширин кўриниб, қўрқиб, урушдан қочиб, хотин-халаж орасига кириб ўтириб олмадилар. Улар Аллоҳнинг розилиги учун, Унинг йўлида шаҳид бўлишни орзу этиб жиҳод қилдилар. Шунинг учун уларга барча яхшиликлар берилади. Шунинг учун улар нажот топадилар.)

Tafsir

Пайғамбар ва унинг атрофидаги мўминлар эса мунофиқларга ўхшаб, жиҳоддан қолмадилар, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан курашдилар. Уларнинг мукофоти Аллоҳ ҳузуридадир. Улар ғалаба ва ўлжа каби шу дунё манфаатларига ҳам, жаннатга кириш, муродга етиш, нажот топиш каби охират манфаатларига ҳам ноил бўладилар.