فَرِحَ ٱلۡمُخَلَّفُونَ بِمَقۡعَدِهِمۡ خِلَٰفَ رَسُولِ ٱللَّهِ وَكَرِهُوٓاْ أَن يُجَٰهِدُواْ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَقَالُواْ لَا تَنفِرُواْ فِي ٱلۡحَرِّۗ قُلۡ نَارُ جَهَنَّمَ أَشَدُّ حَرّٗاۚ لَّوۡ كَانُواْ يَفۡقَهُونَ ٨١
Улар, Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ортда қолганлар ўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилишни ёқтирмадилар ҳамда: «Иссиқда қўзғалманглар», – дедилар. «Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ, агар тушунсалар», – деб айт. 46
Izohlar
46 (Яъни, улар одамларни ҳам ўзларига ўхшаб сафарбарликдан қочишга чақирдилар. Улар бу дунёнинг арзимаган иссиғидан қочишмоқда-ю, аммо ўзларини охиратнинг ашаддий иссиғига дучор қилишмоқда.)
Tafsir
Табук ғазотига чиқмасдан уйида қолган мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломга қулоқ солмай, жиҳоддан қолганларига хурсанд бўлдилар. Улар молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёқтирмай, ўзларига ўхшаган мунофиқ дўстларига: "Иссиқда юрманглар", дедилар. Табук ғазоти иссиқ кунларда бўлганди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мунофиқларни кутиб турган жаҳаннам олови ундан-да иссиқроқдир, агар билсалар".