ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتُ بَعۡضُهُم مِّنۢ بَعۡضٖۚ يَأۡمُرُونَ بِٱلۡمُنكَرِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَقۡبِضُونَ أَيۡدِيَهُمۡۚ نَسُواْ ٱللَّهَ فَنَسِيَهُمۡۚ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ ٦٧
Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрурлар, яхшиликдан қайтарурлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар — улар фосиқлардир. 39
Izohlar
39 (Мунофиқлар қаерда бўлсалар ҳам, кимлигидан қатъий назар, эркак-аёл бўлсин, нима иш қилмасин, барибир мунофиқдир. Ҳаммалари ҳам бир гўр. Чунки асллари бир. Кўрсатадиган фаолиятларининг маъноси бир.)
Tafsir
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мунофиқ мунофиқдир. Мунофиқлар мўминларнинг акси ўлароқ, ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлида сарфлашга бахиллик қилиб, қўлларини маҳкам юмиб оладилар. Улар Аллоҳга итоатни ташлаб юборгандилар. Натижада Аллоҳ ҳам уларга тавфиқ беришни тарк этди. Мунофиқлар Аллоҳга тоат қилишдан бош тортган, ҳақ йўлдан озган, залолат йўлига кириб қолган фосиқлардир.