قُلۡ أَنفِقُواْ طَوۡعًا أَوۡ كَرۡهٗا لَّن يُتَقَبَّلَ مِنكُمۡ إِنَّكُمۡ كُنتُمۡ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ ٥٣
Хоҳлаб ёки хоҳламай нафақа қилаверинглар. Сиздан зинҳор қабул қилинмас. Сизлар, шубҳасиз, фосиқ қавм бўлдингиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Ихтиёрий тарздами, мажбур бўлибми, истаганингизча сарфлайверинг. Кофирлигингиз ва фосиқлигингиз туфайли сарфлаганларингиз ҳаргиз қабул қилинмас".