At-Tawbah surasi, 38-oyat

9:38

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ ٣٨

Эй, иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида қўзғалинг, дейилса, ерга ёпишиб олдингиз. Ёки охиратни қўйиб, дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаёти жуда оз-ку?! 22

Izohlar

22 (Бу ояти карима Табук урушига оммавий сафарбарлик эълон қилингандан сўнг юз берган баъзи ҳолатлар туфайли нозил бўлган.)

Tafsir

Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга амал қиладиган мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга чақирилсангиз, малол олиб, сустлик қилиб, уй-жойингизга ёпишиб олдингиз? Аллоҳ мужоҳидларга тайёрлаб қўйган охиратнинг абадий неъматлари ўрнига шу дунёнинг арзимас, ўткинчи лаззатларига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаётининг матоси арзимасдир. Қандай қилиб, ақлли одам боқий турганда фонийни, буюк турганда ҳақирни танласин?