At-Tawbah surasi, 39-oyat

9:39

إِلَّا تَنفِرُواْ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا وَيَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيۡـٔٗاۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ٣٩

Агар қўзғалмасангиз, сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

Tafsir

Эй мўминлар, Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқмасангизлар, Аллоҳ сизларни хорлик азобига гирифтор қилади. Ўрнингизга Аллоҳга итоат этадиган, жиҳодга чақирилганда бош тортмайдиган бошқа бир қавмни алмаштирадир. Сизлар Аллоҳга итоатсизлик қилиш билан У Зотга ҳеч қандай зарар етказа олмассизлар. У Зот сизлардан беҳожатдир. Сизлар эса У Зотга муҳжтожсизлар. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир. Бирон иш У Зотга қийинлик қилмас. Аллоҳ динини ва Пайғамбарини сизларсиз ҳам ғолиб қилишга Қодир.