يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّمَا ٱلۡمُشۡرِكُونَ نَجَسٞ فَلَا يَقۡرَبُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ ٱلۡحَرَامَ بَعۡدَ عَامِهِمۡ هَٰذَاۚ وَإِنۡ خِفۡتُمۡ عَيۡلَةٗ فَسَوۡفَ يُغۡنِيكُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦٓ إِن شَآءَۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٢٨
Эй, иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар, бунга шубҳа йўқ, бу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар. Агар фақирликдан қўрқсангиз, Аллоҳ, Ўзи хоҳласа, сизни тезда фазли ила бой қилиб қўядир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир. 14
Izohlar
14 (Ақидалари бузуқ мушриклар маънавий жиҳатдан нажас ҳисобланадилар. Ушбу ояти карима ҳукмига биноан улар Масжидул Ҳаромга яқин келишлари мумкин эмас. Оятда «бу йилларидан» ибораси билан тўққизинчи ҳижрий йили назарда тутилган. Ўша йили, юқорида ўрганганимиздек, Ҳазрати Абу Бакр амирликларида ҳаж бўлган ва ҳазрати Али бу оятларни ҳажга келганларга ўқиб, ҳукмини тушунтирганлар. Ўша йилдан бошлаб мушрикларнинг Масжидул Ҳаромга келишлари ман қилинган. Бунинг учун ҳарам чегараси белги қилиб олинди. Маккаи Мукарраманинг атрофидаги ўша чегарадан мусулмон эмасларга ичкари киришга рухсат берилмайдиган бўлди.)
Tafsir
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, мушриклар ўзларидаги куфр, зулм, бадхулқлик ва ёмон одатлари туфайли нажасдирлар. Мана шу йилдан (тўққизинчи ҳижрийдан) кейин ҳатто ҳаж ё умра учун келган бўлсалар ҳам Маккага тегишли ҳарамларга, жумладан, Масжидул-Ҳаромга кирмасинлар. Агар улар олиб келадиган озиқ-овқат ва турли тижорат моллари келмай қолиши натижасида камбағал бўлиб қолишдан қўрқсангизлар, Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли ила сизларга кифоя қилур. Аллоҳ аҳволингизни кўриб-билиб тургувчи ва ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.