يُبَشِّرُهُمۡ رَبُّهُم بِرَحۡمَةٖ مِّنۡهُ وَرِضۡوَٰنٖ وَجَنَّٰتٖ لَّهُمۡ فِيهَا نَعِيمٞ مُّقِيمٌ ٢١
Роббилари уларга Ўз тарафидан бўлган раҳмат, розилик ва ичида уларга аталган доимий неъматлар бор жаннатларнинг башоратини берадир. 11
Izohlar
11 (Яъни, иймон келтириб, ҳижрат қилиб, моллари ва жонлари билан жиҳодга чиққан бандалар, ана шундай ютуқларга эришадилар.)
Tafsir
Парвардигорлари Аллоҳ уларга Ўзининг раҳмати ва ризоси, ҳеч қачон уларга ғазаб қилмаслиги, жаннатларга киритиши ва у ерда битмас-туганмас неъматлар борлиги ҳақида хушхабар беряпти.