خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجۡرٌ عَظِيمٞ ٢٢
Улар унда абадий қолувчилардир. Албатта, Аллоҳ — ҳузурида улуғ ажр бор Зотдир.
Tafsir
Улар жаннатларда абадий қоладилар. Бу шу дунёда қилган яхши амалларининг савобидир. Аллоҳ шундай Зотки, Унинг ҳузурида холис дин учун амал қилиб, буйруқларни бажарадиган, тақиқлардан тийиладиган мўминлар учун улуғ ажр бордир.