وَإِذَا مَآ أُنزِلَتۡ سُورَةٞ نَّظَرَ بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٍ هَلۡ يَرَىٰكُم مِّنۡ أَحَدٖ ثُمَّ ٱنصَرَفُواْۚ صَرَفَ ٱللَّهُ قُلُوبَهُم بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَفۡقَهُونَ ١٢٧
Улар, бирон сура нозил бўлган вақтда, сизни биров кўрмадими, деб бир-бирларига назар соладилар-да, сўнгра, бурилиб кетарлар. Улар фаҳмламайдиган қавм бўлганлари учун, Аллоҳ қалбларини буриб қўйди.
Tafsir
Аллоҳ Ўз пайғамбарига бирон сура нозил қилиб, унда мунофиқларнинг аҳволини зикр қилса, бир-бирларига қараб: "Сизларни биронтаси кўриб қолмадими?", дейдилар. Ҳеч ким кўрмаган бўлса, мажлисдан бурилиб кетадилар. Англамайдиган қавм бўлганлари сабабли Аллоҳ уларни тарк этиб, дилларини ҳидоят ва эзгуликдан буриб қўйган.