At-Tawbah surasi, 128-oyat

9:128

لَقَدۡ جَآءَكُمۡ رَسُولٞ مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ عَزِيزٌ عَلَيۡهِ مَا عَنِتُّمۡ حَرِيصٌ عَلَيۡكُم بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ رَءُوفٞ رَّحِيمٞ ١٢٨

Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди. 76

Izohlar

76 (Ояти каримада Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида У зот алайҳиссалоту вассаломдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Бу улкан ҳақиқатни Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом сийратлари ва ҳадисларидан билиб оламиз.)

Tafsir

Эй араблар, сизларга ўзингиз каби бир араб пайғамбар келдики, сизларга нима оғир келса, унга ҳам оғир келади, сизларнинг ҳидоят топишингизга ўта ҳарис бўлади, сизлар ҳақингизда қаттиқ қайғуради. У хусусан мўминларга ўта раҳмдил ва меҳрибондир.