۞ وَمَا كَانَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ لِيَنفِرُواْ كَآفَّةٗۚ فَلَوۡلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرۡقَةٖ مِّنۡهُمۡ طَآئِفَةٞ لِّيَتَفَقَّهُواْ فِي ٱلدِّينِ وَلِيُنذِرُواْ قَوۡمَهُمۡ إِذَا رَجَعُوٓاْ إِلَيۡهِمۡ لَعَلَّهُمۡ يَحۡذَرُونَ ١٢٢
Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар. 71
Izohlar
71 (Ушбу ояти каримадаги мўминларнинг ҳаммалари бирдан жиҳодга чиқишлари лозим эмаслиги ҳақидаги маъно, бошқа оятлардаги ҳамма чиқиши лозимлиги ҳақидаги маъноларга қарама-қарши келмайди. Ҳар бир оятга мақомга қараб амал қилинади. Баъзи вақтлар бўладики, ҳамма жиҳодга чиқиши тақозо қилинади. Баъзи вақтларда эса, ҳамманинг чиқиши шарт эмас. Керакли даражада чиқса етади. Ҳамма нарса вазиятга қараб, Ислом жамияти раҳбарлари томонидан аниқланади. Биз ўрганаётган бу оятда ҳамма жиҳодга чиқиши лозим бўлмаган ҳолат ҳақида гап кетмоқда.)
Tafsir
Жангга мўминларнинг ҳаммаси чиқиб кетиши тўғри иш эмас. Токи, душман қўли устун келиб қолса, батамом йўқ бўлиб кетмасинлар. Жиҳодга бир гуруҳ чиқиб, қолганлари Пайғамбар алайҳиссаломга ҳамроҳ бўлиб, динни, Қуръонни, шаръий ҳукмларни ўргансалар, қавми қайтиб келганда эса шу ўрганган билимлари билан уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб, буйруқларини бажаришга, тақиқларидан эса тийилишга ундасалар бўлмайдими? Бу гап Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаридан бир қанчаларини танлаб олиб, турли тарафларга юборадиган кичик-кичик қўшинлар ҳақида эди.