At-Tawbah surasi, 121-oyat

9:121

وَلَا يُنفِقُونَ نَفَقَةٗ صَغِيرَةٗ وَلَا كَبِيرَةٗ وَلَا يَقۡطَعُونَ وَادِيًا إِلَّا كُتِبَ لَهُمۡ لِيَجۡزِيَهُمُ ٱللَّهُ أَحۡسَنَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٢١

Кичик ёки катта нафақа қилсалар ҳам, бирон водийни кесиб ўтсалар ҳам, албатта, уларга (солиҳ амал) ёзилар. Аллоҳ уларга қилган энг гўзал амалларининг мукофотини берар. 70

Izohlar

70 (Яна ҳаммаёқ тўла ажр-савоб. Катта-кичик бўлсин, нафақа қилсалар бас. Унга ҳам ажр-савоб берилади. Душман томон бирон водийни кесиб ўтсалар ҳам ажр-савоб ёзилади. Ёзилганда ҳам мужоҳиднинг умрида қилган энг яхши амалининг савоби ёзилади. Шундай бўлиб тургандан кейин нима учун энди сафарбарликдан қочиб, жиҳоддан ортда қолиш керак экан?)

Tafsir

Озми кўпми, мол сарфлайдиларми, бирон водийни кесиб ўтадиларми, уларнинг фойдасига ёзилади ва Аллоҳ ўшанга яраша мукофотлаб, охиратда бу дунёда қилиб ўтган амалларининг энг яхшисига яраша савоб беради.