ٱلتَّٰٓئِبُونَ ٱلۡعَٰبِدُونَ ٱلۡحَٰمِدُونَ ٱلسَّٰٓئِحُونَ ٱلرَّٰكِعُونَ ٱلسَّٰجِدُونَ ٱلۡأٓمِرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱلنَّاهُونَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡحَٰفِظُونَ لِحُدُودِ ٱللَّهِۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ١١٢
Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер! 64
Izohlar
64 (Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар.)
Tafsir
Мана шундай мукофотга сазовор бўлганлар Аллоҳ ёмон кўрадиган ишлардан юз ўгириб, Аллоҳ ёқтирадиган, рози бўладиган ишларга қайтган тавба қилувчилар, Аллоҳдан қўрқиб ва тавозе билан ибодат қилувчилар, ҳар қандай ҳолатда Парвардигорига ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, намоз ўқувчилар, Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхшиликка буюриб, Аллоҳ ва Пайғамбари қайтарган ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила У Зотнинг ҳадларига риоя қилиб турувчилардир. Эй Пайғамбар, мана шундай сифатларга эга бўлган мўминларга дунёю охират хушхабарини беринг!