At-Tawbah surasi, 10-oyat

9:10

لَا يَرۡقُبُونَ فِي مُؤۡمِنٍ إِلّٗا وَلَا ذِمَّةٗۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُعۡتَدُونَ ١٠

Улар мўмин ҳақида на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар. Ана ўшалар, ўзлари тажовузкорлардир. 5

Izohlar

5 (Улар бошқаларга нисбатан аҳдга риоя қилишлари мумкин. Аммо мўминга келганда: «... на аҳдга ва на бурчга риоя қилмайдилар».)

Tafsir

Улар бир мўмин ҳақида на Аллоҳнинг, на қариндошликнинг ва на аҳднинг риоясини қиладилар. Чунки уларнинг қалблари адоватга тўла. Улар Аллоҳнинг ҳадларидан ошаверадилар. Зеро, улар золим ва тажовузкорлардир.