Ash-Shura surasi, 10-oyat

42:10

وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبِّي عَلَيۡهِ تَوَكَّلۡتُ وَإِلَيۡهِ أُنِيبُ ١٠

«Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир. Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккал қилдим ва унгагина қайтурман.»

Tafsir

Эй одамлар, диндаги асос ишлар бўладими ёки майда бўлимлари бўладими, қайси бирида ихтилоф қилсангизлар унинг ҳукми Аллоҳдан сўралади. Аллоҳнинг китоби ва пайғамбари алайҳиссаломнинг суннатига мурожаат қилинади. Мана шу тавсифлар соҳиби Аллоҳ Парвардигоримдир. Ҳамма ишларимда ёлғиз Унгагина таяндим ва Унгагина тавба билан юзланаман.