Ash-Shura surasi, 6-oyat

42:6

وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ ٱللَّهُ حَفِيظٌ عَلَيۡهِمۡ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِوَكِيلٖ ٦

Ундан ўзга «дўстлар» тутганларга Аллоҳ кузатгувчидир. Сен уларга вакил эмассан.

Tafsir

Аллоҳни қўйиб, бутларни дўст тутадиганлар ва ўшаларга ибодат қиладиганларни Аллоҳнинг Ўзи кузатиб, ҳамма қилган ишларини ёзиб боради ва кейин уларни қилган ишларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. Эй Пайғамбар, уларнинг ишларини кузатиш иши сизга топширилган эмас. Бу ишга сиз масъул эмассиз. Сиз фақат етказиб қўйгувчисиз, холос.