تَكَادُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ يَتَفَطَّرۡنَ مِن فَوۡقِهِنَّۚ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يُسَبِّحُونَ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَيَسۡتَغۡفِرُونَ لِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِۗ أَلَآ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ٥
Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса, Роббилари ҳамди ила тасбиҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга истиғфор сўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир. 2
Izohlar
2 (Аллоҳ таолонинг юксаклиги ва улуғлиги қаршисида чидай олмай, осмонлар ўз устиларидан ёрилиб кетай, деб турадилар.)
Tafsir
Аллоҳнинг буюклигидан шу қадар улкан ва баланд осмонлар ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса У Зотни улуғлаб, ҳамду тасбеҳлар айтиб, ердагилар учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Марҳаматли Зотдир.