لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡعَظِيمُ ٤
Осмондаги нарсалар ва ердаги нарсалар уникидир. У зот юксак ва улуғдир. 1
Izohlar
1 (Осмонда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Аллоҳ таолонинг мулкидир. Ерда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Уларнинг ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ талонинг мулкидир. Унинг мулкига ҳеч ким шерик бўла олмас.)
Tafsir
Самолардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, Ўзи эгалик қилади. У Ўз Зотида ҳам, қаҳру қудратида ҳам Олийдир. У Буюкдир.