Ash-Shura surasi, 39-oyat

42:39

وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَابَهُمُ ٱلۡبَغۡيُ هُمۡ يَنتَصِرُونَ ٣٩

Ўзларига тажовузкорлик етганда нусрат қозонадиганлар учундир.

Tafsir

Мўминларки, ўзларига бирон зулм содир бўлса ва золим кечирилишга нолойиқ бўлса, унинг ёнидан салобат билан, олийжаноблик билан ғолибона ўтиб бораверадилар. Чин ғалаба мана шу.