فَمَآ أُوتِيتُم مِّن شَيۡءٖ فَمَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ ٣٦
Сизга берилган нарсалар дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий нарсалар эса, иймон келтирган ва Роббиларига таваккал қилганлар учундир. 13
Izohlar
13 (Ушбу берилган нарсалар хоҳ молу дунё бўлсин, нима бўлса бўлсин — ҳаммаси бу дунёнинг матоҳи, ўткинчи ҳой-ҳавас, холос. Уларнинг ҳақиқий қадр мезонида ҳеч бир оғирлиги йўқ. Ҳақиқий қадр-қийматга, боқийликка эга нарсалар бошқа томонда — охиратда, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Аллоҳнинг ҳузуридаги ўша нарсалар, бу дунё матоҳи каби, ким бўлишидан қатъий назар ҳамма учун эмас.)
Tafsir
Эй одамлар, сизларга берилган мол-дунё, обрў-эътибор, фарзанд каби неъматлар шу дунёнинг ўткинчи матосидир. Ҳақиқий барқарор, мангу неъмат эса Аллоҳга иймон келтириб, барча ишларида Унгагина таваккул қиладиган мўминлар учун тайёрлаб қўйган абадий жаннатдир.