Ash-Shura surasi, 29-oyat

42:29

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦ خَلۡقُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَثَّ فِيهِمَا مِن دَآبَّةٖۚ وَهُوَ عَلَىٰ جَمۡعِهِمۡ إِذَا يَشَآءُ قَدِيرٞ ٢٩

Унинг (қудрати) оят(белги)ларидан осмонлару ернинг яратилиши ва уларда турли жониворларнинг таратиб қўйилишидир. Ва У зот, агар хоҳласа, уларни жамлашга қодирдир.

Tafsir

Осмонлару ернинг яратилиши ва уларга сочиб юборилган хилма-хил ажойиб махлуқотлар Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган оятларидандир. У Зот истаган пайтида уларни ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофотларини бериш учун жамлаб олишга Қодир. Уларни дастлаб қандай йўқдан бор қилган бўлса, ўшандай яна қайта тирилтираверади. Бу иш У Зот учун оғир эмас.