Ash-Shura surasi, 16-oyat

42:16

وَٱلَّذِينَ يُحَآجُّونَ فِي ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا ٱسۡتُجِيبَ لَهُۥ حُجَّتُهُمۡ دَاحِضَةٌ عِندَ رَبِّهِمۡ وَعَلَيۡهِمۡ غَضَبٞ وَلَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدٌ ١٦

Аллоҳ ҳақида унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир. 7

Izohlar

7 (Яъни, мўмин-мусулмонлар Аллоҳга ва унинг динига ижобат қилганларидан кейин, кофир ва мушрикларнинг ҳақ эканлигига ҳар қанча ҳужжат-далил келтирсалар ҳам, Аллоҳнинг наздида уларнинг ҳужжат-далиллари ботилдир.)

Tafsir

Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган динни одамлар қабул қилганидан кейин яна у ҳақда талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжати Аллоҳнинг наздида ҳам, мўминлар наздида ҳам беҳудадир, бетаъсирдир. Улар ҳақни тан олмай кофир бўлганлари учун Аллоҳнинг ғазабига учрайдилар. Қиёмат куни эса қаттиқ азобга гирифтор бўладилар.