وَمَا تَفَرَّقُوٓاْ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةٞ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى لَّقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۚ وَإِنَّ ٱلَّذِينَ أُورِثُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ لَفِي شَكّٖ مِّنۡهُ مُرِيبٖ ١٤
Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар. 5
Izohlar
5 (Динда тафриқага тушганлари учун мазкур нобакор қавмларини аллақачон ҳалок қилиб юбориш керак эди. Аммо, Аллоҳ таолонинг олдиндан ажални белгилаб қўйганигина бу ишни тўсиб турибди. Илоҳий китоб келганда ўзаро ҳасад ва адоват ила тафриқага тушганларнинг китобига ворис қилинган яҳудий ва насоролар Қуръон тушган пайтда ҳам ўз китоблари ҳақида шак-шубҳададирлар.)
Tafsir
Кофир ва мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келиши ҳақидаги ҳужжат келганидан кейин ўзаро адоватлашиб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Аллоҳнинг илмида уларга юбориладиган азоб муайян муддатга, Қиёмат кунигача кечиктирилиши ҳақида гап ўтмаганида эди, Аллоҳ улар устидан Ўз ҳукмини чиқариб, бир зумда уларни жазолаган бўларди. Таврот вориси бўлган яҳудийлар ҳам, Инжил вориси бўлган насронийлар ҳам, улардан кейинги мушриклар ҳам Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган Қуръон ҳақида шак-шубҳададирлар.