Ash-Shura surasi, 13-oyat

42:13

۞ شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓۖ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ كَبُرَ عَلَى ٱلۡمُشۡرِكِينَ مَا تَدۡعُوهُمۡ إِلَيۡهِۚ ٱللَّهُ يَجۡتَبِيٓ إِلَيۡهِ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَن يُنِيبُ ١٣

У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият қилган нарсамизни баён қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур. 4

Izohlar

4 (Эй одамлар, динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз.)

Tafsir

Нуҳга нимани етказиш ва нимага амал қилишни буюрган бўлса, сизларга ҳам диндан ўшани шариат айлади. Эй Пайғамбар, сизга ваҳий қилганимиз, шунингдек, Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрганимиз шуки, динни барпо қилинглар ва унда гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетманглар. Мушрикларга сиз даъват этаётган Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Ундан бошқага ибодат қилмаслик оғирлик қилди. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини танлаб олиб, унинг тоат-ибодат қилишига тавфиқ беради. Ўзига тавба ва илтижо қилган бандасини ҳидоят қилади.