قَالُواْ لَا ضَيۡرَۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ ٥٠
Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.
Tafsir
Сеҳргарлар Фиръавнга дедилар: "Оссанг ҳам, чопсанг ҳам шу дунёда қиласан. Бу дунё эса ўткинчи. Азобинг бир зумда тугайди. Биз эса Парвардигоримизга қайтамиз ва У Зот бизни Ўзининг мангу раҳматига дохил қилади".