As-Saffat surasi, 113-oyat

37:113

وَبَٰرَكۡنَا عَلَيۡهِ وَعَلَىٰٓ إِسۡحَٰقَۚ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحۡسِنٞ وَظَالِمٞ لِّنَفۡسِهِۦ مُبِينٞ ١١٣

Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур. 9

Izohlar

9 (Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)

Tafsir

Унинг ўзига ҳам, ўғли Исҳоққа ҳам барака ёғдирдик. Уларга неъматларни кўп қилиб бердик. Шулардан бири болаларининг кўп бўлиши. Уларнинг зурриётидан Парвардигорига итоат этадиган муҳсинлар ҳам, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қиладиган золимлар ҳам чиқади.