وَبَشَّرۡنَٰهُ بِإِسۡحَٰقَ نَبِيّٗا مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ١١٢
Яна, Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
Tafsir
Унга яна бир бошқа фарзанд ҳақида ҳам хушхабар бердик. У келгусида пайғамбар ва солиҳ банда бўладиган Исҳоқдир. Бу Иброҳимнинг ўғли Исмоилни сўйиш ҳақидаги фармонига бўйсунгани учун берилган мукофотнинг бир қисми бўлди.