Ar-Rum surasi, 7-oyat

30:7

يَعۡلَمُونَ ظَٰهِرٗا مِّنَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ عَنِ ٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ غَٰفِلُونَ ٧

Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар. 3

Izohlar

3 (Одамларнинг кўплари бу беш кунлик дунёнинг зоҳирий, сиртқи тарафини, юзаки биладилар. Кўзларига кўринган, қўллари билан ушлайдиган ёки бошқа ҳис этиш аъзолари ва асбоблари билан сезадиган нарсаларнигина, уларни ҳам бир қисминигина биладилар. Улар асосан бу дунёга қизиқадилар.)

Tafsir

Улар иймон нима, шаръий ҳукмлар нима, билмайдилар. Дунё ҳаётининг тирикчиликка, моддий маданиятга алоқадор майдонидагина амал қиладилар. Улар чин ҳаётдан - охиратдан бехабарлар. Унга эътибор қаратмайдилар.