أَوَلَمۡ يَتَفَكَّرُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۗ مَّا خَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَأَجَلٖ مُّسَمّٗىۗ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلنَّاسِ بِلِقَآيِٕ رَبِّهِمۡ لَكَٰفِرُونَ ٨
Ахир, улар, ўзларича, Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмасларми?! Ҳақиқатан, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир. 4
Izohlar
4 (Инсоннинг ақл ишлатиладиган нарсалар ҳақида ўйлаши «тафаккур» дейилади. Оятда одамларнинг тафаккур юритмасликларидан ажабланиш бор.)
Tafsir
Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўзлари ҳақида, Аллоҳ уларни қандай яратгани ва расо қилгани ҳақида фикр юритмайдиларми? Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бежиз яратмаган. Уларни ҳақ билан яратган ва шу дунёда қанча муддат қолишларини аниқ белгилаб қўйган. Кўп одамлар қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў келишни инкор қиладилар. Шунинг учун улар Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш билан ўлимдан кейинги ҳаётга тайёргарлик кўрмайдилар.