وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦٓۗ إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرٞۖ وَلِكُلِّ قَوۡمٍ هَادٍ ٧
Куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир. 5
Izohlar
5 (Ҳа, Пайғамбар кишиларни куфрнинг, исённинг ва гуноҳкорликнинг оқибатидан огоҳлантиради, холос. У одамлар сўраган оят-мўъжизаларни келтиришга масъул эмас.)
Tafsir
Аллоҳга куфр келтирганлар саркашлигидан қолмасдан: "Мусо ва Ийсога нозил бўлганидек, Муҳаммадга ҳам Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди", дейдилар. Эй Пайғамбар, сиз фақат одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб қўясиз, холос. Сизга Аллоҳ берган оят-аломатлар етарли. Энди бошқаси берилмайди. Ҳар бир қавм учун бир пайғамбар бор бўлиб, уларни ҳақ йўлига етаклайди, ундайди.