ٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تَحۡمِلُ كُلُّ أُنثَىٰ وَمَا تَغِيضُ ٱلۡأَرۡحَامُ وَمَا تَزۡدَادُۚ وَكُلُّ شَيۡءٍ عِندَهُۥ بِمِقۡدَارٍ ٨
Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.
Tafsir
Аллоҳ ҳар бир ҳомиладорнинг ҳомиласини жуда яхши билади. Бачадонлардаги муддатига етмай қолиш ҳолларини ҳам, муддатидан ўтиб кетиш ҳолларини ҳам, соғлиги, касаллиги, ҳамма-ҳаммасини яхши билади. У Зотнинг ҳузурида ҳамма нарса аниқ ўлчаб қўйилгандирки, ундан кам ҳам бўлиб қолмайди, ортиб ҳам кетмайди.