يَمۡحُواْ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ وَيُثۡبِتُۖ وَعِندَهُۥٓ أُمُّ ٱلۡكِتَٰبِ ٣٩
Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир. 17
Izohlar
17 (Дунёдаги нарсалардан нимани хоҳласа, фойдасиз ёки муддати битди, деб топса, маҳв этади, йўқотади. Нимани фойдали деб топса, турсин деса, собит қилади, қолдиради. Буларнинг ҳаммаси ва бошқа нарсалар ёзилган она китоб Аллоҳнинг ҳузуридадир.)
Tafsir
Яхшилик ё ёмонлик бўладими, бахт ё бахтсизлик бўладими, Аллоҳ хоҳлаганини ёзади, хоҳлаганини ўчиради. Лавҳул-Маҳфуз Унинг Қўлидадир. Ҳамма-ҳамма ишларнинг манбаи ўша Китобдир. Ҳар бир ўчирилган ё ёзилган иш унга қараб бўлади.