وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ وَجَعَلۡنَا لَهُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَذُرِّيَّةٗۚ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأۡتِيَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ لِكُلِّ أَجَلٖ كِتَابٞ ٣٨
Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир. 16
Izohlar
16 (Яъни, сенинг оддий башар бўлишингнинг ажабланадиган жойи йўқ. Биров, бу ўзимизга ўхшаган одам экан, унга иймон келтирмайман, агар фаришта бўлганида иймон келтирар эдим, дейишга ҳаққи йўқ. Биз доимо оддий одамларни пайғамбар қилиб келганмиз, фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган пайғамбарларнинг ҳам сенга ўхшаб оиласи, бола-чақалари бўлган.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Сиз биринчиси эмассиз. Уларга ҳам худди одамлардек жуфтлар, болалар ато этганмиз. Уларни уйланмайдиган, бола кўрмайдиган фаришталар қилиб қўймаганмиз. Сиз ҳам ўшаларнинг бирисиз. Шундай экан, нега мушриклар сизнинг одам эканингиздан ажабланадилар? Аллоҳнинг изнисиз бирон пайғамбарнинг ўзича бирон оят-мўъжиза келтиришга ҳаққи бўлмаган. Аллоҳ ҳукм қилиб қўйган ҳар бир ишнинг ўз ёзиғи ва ўз муддати бордирки, ўша ёзиғдан, ўша муддатдан қилча ҳам ўзгармайди.