وَإِن مَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُ وَعَلَيۡنَا ٱلۡحِسَابُ ٤٠
Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки (ундан олдин) сени вафот эттирармиз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга ваъда қилганимиз азобни сизнинг ҳаётлик пайтингизда кўрсатамизми ёки уни кўрсатишдан олдин сизни вафот этдирамизми, фарқи йўқ, сизнинг устингиздаги вазифа етказиб қўйиш, холос. Биз зиммангизга фақат шу вазифани юклаганмиз. Улардан ҳисоб олиш, уларнинг жазо ё мукофотларини бериш сизнинг вазифангизга кирмайди. У ёғи Бизнинг ишимиздир.