وَهُوَ ٱلَّذِي مَدَّ ٱلۡأَرۡضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۡهَٰرٗاۖ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ جَعَلَ فِيهَا زَوۡجَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ ٣
У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. 2
Izohlar
2 (Ҳа, у кўз ўнгингизда ерни чўзиб қўйган Зотдир. Қаердан қарасангиз, қаршингизда ер чўзилиб ётибди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ қилган.)
Tafsir
У шундай Зотки, ерни ёйди. Қалқимаслиги учун маҳкам тутиб турадиган тоғларни яратди. Одамлар, ҳайвонлар ва экинларни суғориш учун дарёларни яратиб қўйди. Ҳар бир мевани худди ҳайвондек жуфт-жуфт қилиб, яъни, эркак ва урғочи қилиб яратди. Кечани кундузга қоплайди. Шу билан ҳамма ёқ зимистонга айланади. Фикр юрита оладиган кишилар учун бу ишларда Аллоҳнинг санъатига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Бу оят-аломатларнинг фикр юрита оладиган кишиларгагина нафи тегади.